Усмонов бойлиги 5,5 миллиард долларга қисқарган – Bloomberg

Foto: Qalapir.uz

Россиялик миллиардерлар орасида саккизинчи ўринни эгаллайдиган Алишер Усмоновнинг бойлиги йил бошидан бери  5,5 миллиард долларга камайди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Усмонов россиялик миллиардерлар рўйхатидаги энг кўп зарар кўрганлар қаторида. Нашр унинг капиталини 15,6 миллиард долларга баҳолаган, у активлар қиймати бўйича Россияда саккизинчи ва жаҳон миллиардерлари рўйхатида 140-ўринни эгаллаган.

Россиянинг бошқа бадавлат одамлари учун 2024-йил муваффақиятли бўлди. Нашр уларнинг бойлигининг ўсишини 30 миллиард долларга баҳолаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.