Ўқувчига игна тиқилгани ҳақида расмий муносабат билдирилди

Foto: Bundan avvalroq o'quvchi qizga igna tiqib, hojatxonaga chiqarmasdan tazyiq o'tkazilgani haqida xabar bergan edik. Bu bo'yicha Sirdaryo tumani IIB JXX HPB

Бундан аввалроқ ўқувчи қизга игна тиқиб, ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу бўйича Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан  маълумот берилди.

Унга кўра, Сирдарё вилояти ИИБнинг 102-қисқа рақамига Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи Э. Ғ. Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1е-синфда ўқувчи қизи Ғ. О. ўқитувчиси Абдуллаева Гўзал қўлига игна тиққан ва ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Суриштирув давомида мутахассислар томонидан ушбу мактабнинг 1-э синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказганида суҳбатда иштирок этган 28 нафар ўқувчилар ўқитувчиси томонидан ҳеч қанақа қўполлик қилмаганлиги, Ғ. О. уришмаганлиги, унга игна тиқмаганлигини билдиришган. Суриштирув давомида юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Ота оналар томонидан эса ўқитувчи ижобий тавсифланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.O.ga Суд тиббий экспертизасига олган тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.

Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.