Ўқувчилар игна санчиш билан жазоланган бўлиши мумкин

Foto: Ombudsmon

Ижтимоий тармоқларда «Ўқувчилар игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда» мазмунидаги хабар тарқалган эди. Бу бўйича болалар омбудсмани маълумот бермоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 14-октябрь куни Андижон вилояти, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.С. (эркак) ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1-синфда таҳсил олаётган қизи Ғ.О. (2017-йилда туғилган) ни ўқитувчиси А.Г. (аёл) қўлига игна тиққанлиги ва хожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганлигини билдирган.

Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Бу борада қўшимча маълумот берилишини билдирган омбудсман.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.