Ўқувчисини урган ўқитувчи бўйича омбудсман муносабат билдирди
Аввалроқ сайтимиз орқали бу мавзуда хабар берган эдик. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, муносабат билдирилди. Ҳолат жорий йилнинг 16-май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида содир бўлган бўлиб, 2007-йилда туғилган ўқувчи Ж.М. ушбу фанга тайёргарлик кўрмаганлиги ва ўқитувчи М.А. бир неча бор огоҳлантирса-да, бола тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилишини билдирган омбудсман.
Улашиш:
Шарҳлар