Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага уй совға қилди
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 ёзги Олимпия оʻйинлари қатнашчиси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туман ҳокими Самандар Астанов Турдибековага янги уй совға қилди. Шунингдек, боксчининг ота-онасига эсдалик совғалари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ситора Турдибекова икки карра жаҳон чемпиони, Хитой Тайпейи вакили Ю Тинг Лин билан мардонавор беллашган, аммо имкониятни бой бериб, Олимпиададаги иштирокини якунлаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар