Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновларга чегирма эълон қилинди

Foto: UzAirways

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30% чегирма тақдим этилишини маълум қилди.

Чегирмали авиачипталарни 6 августдан 3 сентябргача booking.uzairways.com сайти, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 30% лик чегирма амал қилмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.