UzAuto Motors автомобиллар учун шартнома очилаётганлигини хабар қилди
Бугун, соат 12:00 дан бошлаб 2024-йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Чевролет Cobalt, Дамас ва Лабо автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
«Автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Эътибор қаратинг, шу кунларда барча Чевролет дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Чевролет оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат УзАутоСавдо иловаси, шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Улашиш:
Шарҳлар