UzAuto Motors дилерлик марказларида шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар сабабли навбатлар пайдо бўлди

Фото: соцсети

UzAuto Motors 30 октябрдан бошлаб автомобиллар харид қилиш бўйича шартномалар қайта тикланиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб ёзади “Газета” нашри.

«Бугун бир қанча автоиҳлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли дилерликларда катта навбатлар юзага келди. Эслатиб ўтамиз, сотув бошланганлиги тўғрисида ва бошқа мурожаатлар бўйича маълумотларни UzAuto Motors`нинг расмий каналларидан олишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Компания шунингдек, автомобиль учун шартномани нафақат Chevrolet дилерлик марказларида, балки UzAuto Motors иловаси (iOS/Android), Telegram бот ва savdo.uzavtosanoat.uz сайтида ҳам онлайн тарзда олиш мумкинлигини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.