UzAuto Motors харидорларни огоҳлантирмоқда
UzAuto Motors харидорларни шартноманинг очилиш санаси яқин кунларда эълон қилиниши ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.
“Ҳурматли мижозлар, 18-декабрь куни оммавий сегментли автомобиллар учун шартномалар очилиши ҳақида тарқалган маълумотларга ишонманг. Шартноманинг аниқ санаси фақат UzAuto Motorsнинг расмий каналларида эълон қилинади”, — деб ёзади компания матбуот хизмати.
Аввалроқ интернетда Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича шартномалар 30-октабрдан қайта тикланиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Улашиш:
Шарҳлар