UzAuto Motors иш вақти якунлангани сабаб шартнома беришни эртанги кунга қолдирди

Фото: Кун Уз

Куннинг иккинчи ярмидан оммабоп автомобиллар учун шартномалар беришни бошлаб, сайти техник носозликларга учгаран UzAuto Motors иш вақти якунлангани сабабли шартнома беришни эртага, яъни 26 декабрь соат 10:00 га қадар тўхтатганлигини маълум қилди.

«Контрактация очилган вақтдан бошлаб, 25-декабрь соат 19:40 ҳолатига кўра, UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 31 500 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли тузилди. UzAutoSavdo онлайн-савдо тизими 7 000 та киберҳужум кузатилди. Умуман олганда, тизимда ушбу вақт оралиғида 3 миллиондан ортиқ фаол сеанслар қайд этилган», – дейилади хабарда.

Ушбу давр мобайнида компаниянинг Call-маркази томонидан 2100 та мурожаатлар қабул қилиниб, кўриб чиқилди. Агар сизда саволлар туғилса, ҳар қандай ҳолатларда call-марказга мурожаат қилишингиз мумкин.

«Шунингдек, иш вақти тугаганлиги сабабли шартнома тузиш жараёни вақтинча тўхтатилди. Онлайн контрактация 26-декабрь куни соат 10:00 да қайта тикланади», – дейилган.

Бироз аввал, UzAuto Motors томонидан бугун қайта тикланган шартнома бериш жараёни, ундаги носозликлар ва фуқароларнинг бунга муносабатини эълон қилгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.