UzAuto Motors компанияси 2021 йил 5-17 декабрь даврида ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олмоқда

Фото с сайта Kun.uz

UzAuto Motors компанияси 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилди. Бу автомобилларнинг орқа ойна  иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ экани маълум қилинади.

Барча ишлар  UzAuto Motors АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида  ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Автомобиллари чақириб олиш дастурига тўғри келган барча автомобил эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.

«UzAuto Motors компанияси ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. UzAuto Motors АЖ бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.