“UZAUTO MOTORS” сифатсиз сервиc учун жавобгарликка тортилди
Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.гa ўзига тегишли 2023 йилда “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle МТ” русумли автомобил олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда қўмита ахборот хизмати.
Ушбу мурожаат Қўмита томонидан ўрганилганида ўз тасдиғини топган ва айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланди. “UZAUTO MOTORS” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Қўмита томонидан ушбу ҳолат (автомобилда ёнғин чиқиши) инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳолатларини инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобил билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобил алмаштириб берилди ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобил баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шарҳлар