Коррупцияга қарши кураш агентлиги UzAuto Motors тендерларида қонунбузарликларни аниқлади
Коррупцияга қарши кураш агентлиги 8-июл куни UzAuto Motors томонидан ўтказилган давлат харидлари жараёнида қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.
Маълум бўлишича, компания Nexia 2 автомобиллари учун бутловчи қисмларни харид қилиш бўйича тендер ўтказган.
Дастлабки сумма 1,5 миллиард сўм этиб белгиланган ва унда икки корхона “ЭКО ТСEМ КОМПЛEКТ ОБОРУДОВАНИE” ва “Эко лит металл” иштирок этган.
Натижада биринчи корхона 100 балл ва 1 миллиард 300 миллион сўмлик нарх таклифи билан ғолиб бўлган.
Хусусан, “ЭКО ТСEМ КОМПЛEКТ ОБОРУДОВАНИE” МЧЖ раҳбари Асқаров Абдурахим Муталович, “Эко лит Металл” компаниясининг рақобатчиси Муталипов Анваржон Абдурахим ўғли эканлиги кўрсатилган.
Харид комиссияси томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг бир қатор талаблари бузилганлиги сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.
Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилган.
Шарҳлар