Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси «Крокус сити ҳолл»да рўй берган вазият бўйича муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси «Крокус сити ҳолл»да рўй берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани юзасидан баёнот берди, бу ҳақда элчихона матбуот хизмати ёзяпти.

Элчихона тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлаган.

«Элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди, ҳозирда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирамиз», –  дейилади муносабатда.

Фуқаролардан зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг Call марказига (+7 499 238-36-20; +7−499 230−00−76) қўнғироқ қилиш сўралган.

Шунингдек, элчихона электрон почта манзилини ҳам қолдирган: [email protected]

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.