Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода 10 март куни Душанбеда музокаралар ўтказди.
Учрашув Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия мажлисига тайёргарлик доирасида ўтказилди.
Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестицион лойиҳаларни, жумладан автомобиллар ва шиналарни ҳамкорликда ишлаб чиқаришни муҳокама қилдилар.
Тожикистон ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлар ҳисобланади, 2023 йилда уларнинг ўзаро савдо айланмаси 504,4 млн долларга етган.
Улашиш:
Шарҳлар