Ўзбекистон туризм фаол ривожланаётган мамлакатлар рейтингида етакчилик қилмоқда
Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган халқаро туризм ва саёҳат бозорининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон сўнгги беш йил ичида, яъни 2019-2024 йилларда жаҳон туризм бозори учун ўз иқтисодиётини энг фаол ривожлантирган давлатлар рейтингида етакчилик қилмоқда.
Бу даврда мамлакат туризм ва саёҳат соҳасини ривожлантириш бўйича рейтингда 16 поғонага (+7,8 фоиз) кўтарилиб, 119 давлат орасида 78-ўринни эгаллади.
Бу рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Кот-дъИвуар (+6,4%), Албания (+5,9%), Саудия Арабистони (+5,7%), Танзания (+4,5%), Индонезия (+4,5%), БАА (+4,4%), Миср (+4,3%), Нигерия (+4,2%) ва Сальвадорлар(+4%) киради.
Шунингдек, жаҳон туризм бозорини ривожлантиришга қўшган умумий ҳиссаси бўйича дунёнинг энг яхши 10 та давлати алоҳида рейтинги тузилди, улар: АҚШ, Испания, Япония, Франция, Австралия, Германия, Буюк Британия, Хитой, Италия ва Швейцария.
Мутахассисларнинг фикрича, жорий йилда коронавирус чекловлари олиб ташланиши ва кучли пасайган талаб туфайли халқаро туризм бозори пандемиядан олдинги даражага етиши керак.
Шарҳлар