“Uzbekistan Airports” АЖга янги бошқарув раиси тайинланди
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – компаниянинг ягона акциядори қарорига мувофиқ, Жавлонбек Ойбекович Умарходжаев 2024 йил 20 июнь куни “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган эди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жавлонбек Умарходжаев меҳнат фаолиятини 2008-йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Тошкент-Шарқ” лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 2021-2023 йилларда “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шарҳлар