Uzbekistan Airports компаниясининг Silk Avia компаниясидаги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига берилади

Фото: Silk Avia

“SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улуши унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади, дея хабар беради Адлия вазирлиги.

Ушбу қарор “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ қабул қилинган.

“Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади.

“SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади. “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.