Uzbekistan Airways компанияси Чехия самолётларини харид қилмоқчи

Фото: Uzbekistan Airways

15 июнь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош офисида Чехиянинг LET Aircraft Industries концернининг LET L-410 турбовинтли самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар беради.

Бу йўловчиларнинг кичик гуруҳларини ташиш учун ички йўналишлардаги рейслар сонини кўпайтириш, шунингдек, республикада ички туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилди.

Ушбу самолётлар ўта қисқа учиш-қўниш йўлакларида қўлланилиши ва республика ичидаги йўналишлар тармоғини Зарафшон, Шаҳрисабз, Андижон каби шаҳарларга кенгайтириш режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.