Uzbekistan Airways компанияси Қозоғистонга парвозларни тикламоқда
2022 йил 15 январдан бошлаб Uzbekistan Airways компанияси Тошкент-Алма-Ата-Тошкент, Самарқанд-Алма-Ата-Самарқанд, Нукус-Актобе-Нукус, Урганч-Актау-Урганч, Нукус-Актау-Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways компанияси хабар беради.
Компания 6 январь куни Қозоғистонга рейсларни бекор қилганди, кейин эса бу чорани 13 январгача узайтирди. Бунга Қозоғистон бўйлаб содир бўлган намойишлар сабабчи бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар