“Uzbekistan Airways” компанияси “Тошкент-Рим” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда

Рим
Фото: freepik.com

Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Тошкент – ​​Рим йўналиши бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Тошкент – ​​Рим – Тошкент тўғридан-тўғри рейслари Airbus 321Neo самолётларида ҳафтада бир марта, якшанба кунлари амалга оширилади. Биринчи парвоз жорий йилнинг 31 мартига режалаштирилган.

Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):

– Тошкентдан учиш – 15:50, Римга етиб келиш – 19:50;

– Римдан учиш – 21:20, Тошкентга келиш – 6:20 (эртаси куни).

Маълумот чоп этилган вақтда багажсиз бир томонлама чипталар 282 доллардан, қайтиш чипталари эса 295 доллардан бошланади.

Чипталарни веб-сайтда, мобил иловада, авиакомпания агентларидан ва Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.