“Uzbekistan Airways” Сариосиё аэропортига илк синов парвозини амалга оширди
“Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси “Сариосиё” аэропортига биринчи синов парвозини амалга оширди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
5 январ куни Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” миллий авиакомпанияси вакиллари Тошкент – Термиз – Сариосиё – Тошкент йўналиши бўйича Let L-410 самолётида илк синов парвозини амалга оширди.
Ишчи гуруҳ Сариосиё аэропортининг халқаро ICAO талабларига мувофиқлиги ва ATR-72 самолётларини қабул қилиш имкониятини ўрганди.
Сариосиё ҳаво бандаргоҳида йўловчи терминали қурилади.
Туризм қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун ATR-72, Let L-410 ва кичикроқ самолётларда Сариосиё аэропортига мунтазам қатновларни ташкил этишни режалаштирмоқда.
Шарҳлар