Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли давлат деб топилди

узбекистан
Фото: Anadolu

Ўзбекистон World Happiness Report‘нинг энг бахтли давлатлар рейтингида 143 давлат орасидан 47-ўринни эгаллади.

Индексни тузишда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги, фуқароларнинг эркинликларини ҳурмат қилиш, иш ўринлари хавфсизлиги, коррупция даражаси каби кўрсаткичлар, шунингдек, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари ҳисобга олинган.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг позициялари:

Қозоғистон – 49-ўрин;
Қирғизистон – 75-ўрин;
Тожикистон – 88-ўрин;
Туркманистон рўйхатда келтирилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.