Ўзбекистон фуқароларини 2023 йилда нима ташвишга солди?

Фото: freepik.com

Ўтган 2023 йилни таҳлил қилиш чоғида экспертлар фикрига таяниб, Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим бўлган асосий йўналишларни яққол кўриш мумкин. Ушбу мақолада olx.uz таҳлилчиларига кўра ушбу йўналишлардан бир нечтасини батафсил кўриб чиқамиз.

Профессионал фаолият

Бу йилги сўров иштирокчилари учун энг муҳим мақсадлар касбий фаолият соҳасида иш ҳақини ошириш ва иш фаолиятида юқорига кўтарилиш бўлди. Шунингдек, 1265 респондентнинг 26 фоизи ҳозирги иш жойидаги маоши ошишини айтган бўлса, деярли худди шунча фоиз, яъни 25 фоизи лавозими кўтарилишига умид билдирган. Иштирокчиларнинг 23 фоизи эса иш жойини ўзгартиришни истаган. Иштирокчиларнинг 29 фоизи учун янги иш қидиришнинг асосий сабаби ривожланиш ва малака ошириш зарурати ҳисобланади. Иштирокчиларнинг тўртдан бир қисми ишдан кетишининг асосий сабабни ҳозирги иш жойида ўсиш истиқболлари йўқлиги деб ҳисоблайди ва фақат 14% иш ҳақи даражасидан қониқмайди.

Ўтказилган сўровларга кўра, кўп одамлар онлайн платформалар орқали иш излаб топади. Улардан бирига мисол мунтазам равишда янги анкеталар билан тўлдириб бориладиган электрон “меҳнат бозори” OLX.uz’дир. Иш берувчилар иш изловчиларга уларнинг талабларига қараб турли ишларни таклиф қилади.

Онлайн платформанинг афзаллиги ҳам доимий иш, ҳам вақтинчалик/мавсумий ярим кунлик ишларни топиш имкониятидир. 2022-йилнинг ёз даврида веб-сайтда 5 523 та вақтинчалик иш ўринлари ва 60 911 та доимий иш ўринлари бўйича эълон жойлаштирилган. Энг кўп талаб қилинадиган бўш иш ўринлари бар/ресторан/овқатланиш, чакана савдо/сотиш, ишлаб чиқариш/энергетика, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва кундалик ҳаёт, транспорт/логистика, таълим, маркетинг/реклама/дизайн, маҳаллий кадрлар, тиббиёт/дорихона ва IT/телекоммуникация каби соҳаларга тегишли бўлди. Иш берувчилар рейтингида эса Тошкент, Самарқанд ва Бухоро етакчи бўлди.

Автомобиллар ва жиҳозлар

Ўзбекистонда бутун йил давомида автомобиллар сегменти долзарблигича қолди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобилларга бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. 2016-йилдан 2021-йилгача жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 1,5 бараварга ошди: 20160-йилдаги 2 миллиондан кам бўлган автомобиллар сони 2022-йил бошига келиб 3 миллиондан ошди. 2023-йилнинг ярим йиллигида Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан қарийб 170 мингта янги енгил автомобил рўйхатга олинган.

OLX.uz сайтидаги фойдаланувчиларнинг 2023-йилдаги сўровлари сони маҳаллий автомобилларга бўлган қизиқиш ва оммабопликни кўрсатади. Сайт қидирув тизимида Spark (2 183 132 дан ортиқ) ва Матиз (2 280 710 дан ортиқ сўров) моделлари фойдаланувчи сўровлари бўйича етакчи ўринларни олди. Таҳлилчилар Топ машҳур маркаралар ичида Cobalt, Damas, Nexia 2 ва Gentra борлигини ҳам қайд этишмоқда.

Бир қатор омиллар иқлим назорати ускуналари каби мавсумий эҳтиёжларнинг долзарблигини тасдиқлайди. Айниқса, ўтган йилда мамлакатимиз ҳудудлари вақти-вақти билан электр таъминотида муаммоларга дуч келди. Иссиқ мавсумда вентиляторлардан тортиб кучли ҳаво совутгичларигача бўлган талаб ошди. Масалан, 2023-йилда эълонлар тахтасида 5 922 та янги ва 2 242 та эскирган товарлар кўрсатилган. Агар бутун 2022-йил давомида olx.uz платформасида “вентилятор”, “кондиционер”, “сплит” теглари бўйича фойдаланувчиларнинг сўровлари сони 777 130 тани ташкил этган бўлса, 2023-йилнинг атиги олти ойида фойдаланувчилар томонидан сўровлар 637 662 тага етган.

“Иқлим ускуналари” ҳақидаги эълонларга келсак, бу ерда “талаб таклифни яратади” маркетинг тамойили ишлайди. Ўтган йилнинг январ-май ойларини ҳисобга олганда 8 165 та эълон чоп этилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида 5 432 та эълон жойлаштирилган эди.

Иситиш мавсумидаги “қишки жиҳозлар”га келсак, ОЛХ таҳлилий бўлимининг статистик маълумотларига кўра, сайт фойдаланувчиларининг сўровларида ҳар хил турдаги иситиш мосламалари актуал бўлган. Буларга камин, сплит тизимлар, полга ўрнатилган электр плиталар, иссиқ пол, газли котёллар, кўмир ва ўтин киради. Охирги саналган иккита иситиш маҳсулоти табиий иссиқлик манбалари ёки табиий ресурслардан фойдаланган ҳолда иситиш амалга ошириладиган ҳудудлар учун муҳимдир.

Ижара уй-жой бозори

Машхур сўровлардан яна бири ижара уй-жой бозори бўйича бўлди. Статистика шуни кўрсатадики, кўчмас мулк бўйича сўровлар ва таклифлар сони барқарор ўсиб бораётган бўлса-да, нархлар ноаниқлигича қолмоқда. Бироқ, “мавсумий” маълумотларнинг ўзгаришига қарамай, пойтахт барча кўрсаткичлар бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ИПМР) экспертларининг қайд этишича, Тошкентда ижара нархларининг ошиши 2022-йил октабр ойида энг юқори чўққига етган, шундан сўнг у секинлаша бошлаган.

Ўша пайтда ўрта даражадаги квартираларнинг ўртача ижара нархи тахминан 526 долларни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг март ойига келиб бу 411 долларгача пасайган. Тошкент шаҳрида 2023-йилнинг январ-апрел ойларида вақтинчалик уй-жойга бўлган истеъмолчилар талабини 2022-йилнинг шу даври билан солиштирадиган бўлсак, маълум динамика кўзга ташланади. Квартиранинг ўртача ойлик ижара нархи тахминан 370 долларни, турар-жой уйлари (дачалар ёки коттежлар) учун эса 590 долларни ташкил этади, ўтган йили бу кўрсаткичлар мос равишда тахминан 350 ва 570 долларни ташкил қилган эди.

Таҳлил учун маълумотлар www.olx.uz сайтиндан “парсинг” методи орқали олинди. 2022 ва 2023-йилларда турли даврлар учун танлаб олинган 10 миллионга яқин реклама таҳлил қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.