Ўзбекистон ва Полша транспорт соҳасида назорат органлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полша Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашув давомида қўшма рейд тадбирлари ўтказилган ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилган.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт назорати инспекцияси ва Полша автомобил транспорти инспекцияси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Шарҳлар