Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали мулоқат қилишди
21 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
«Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди», – дейилади хабарда.
Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шарҳлар