Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситасида мамлакатда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар божхона назоратидан ўтказилди.
Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган божхона кўриги давомида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 1 млрд 410 млн. сўмлик 21 турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатма! Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтишда ўзлари билан олиб кетаётган товар вa моддий бойликларнинг ишончли вa тўғри декларацияланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Шарҳлар