Ҳужжатлари бўлмаган катта миқдордаги товарлар қўлга олинди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда. Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситасида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар божхона назоратидан ўтказилди.

«Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 111 700 000 сўмлик  3 турдаги 73 дона рулон мато борлиги  аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.