Фирибгарлар уй-жой ва кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ ваъдалар билан қўлга тушди
Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар фуқаро Sh.Yu.ning ишончига кириб, Фарғона шаҳридаги ҳокимлик балансида бўлган ордерли уйни унинг номига расмийлаштириб беришини ва уй-жой харид қилиш учун субсидия олишни ваъда қилган. У ушбу хизмат эвазига 4 200 АҚШ доллари талаб қилган ва олдиндан 1 200 АҚШ долларини олаётганида қўлга олинди.
Шунингдек, Каттақўрғон туманида ДХХ, ИИБ ва Департаментнинг туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган «К.К.С.» МЧЖ раҳбари А.А. фуқаро M.K.ning ишончига кириб, унинг «Зарқўрғон» МФЙдаги уйи учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 800 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарлик) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар