Uztransgaz: ҳавотирга асос йўқ
– Интернетда Бухоро вилояти Когон туманидаги ёнғин бўйича нотўғри талқин қилинган хабарлар тарқалди. Бу тўғрисида «Когон» магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи Нодир Амонов айтди.
Uztransgaz хабарига кўра, 11 июнь эрталаб тахмина соат 04:10 Когон тумани Газчилар қўрғонидаги «Когон» магистрал газ қувурлари бошқармасининг 1-компрессор станциясида ёнғин келиб чиққан ва бу ҳақида диспетчерлик хизмати вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармасига тезлик билан хабар берган. Ёнғин натижасида корхонанинг 720 кв.м. майдонида том қисми, ички деворлари ва ичидаги агрегатлар қисман ёнган. Соат 04:40 да ёнғиннинг олди олиниб, 05:50 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси компрессор станцияларини эксплуатация қилиш хизмати етакчи муҳандиси Илҳом Остоновга кўра, бундай объектлар 50 ёки 100 йилга мўлжаллаб қурилади. Ёнғин содир бўлган объект эса 1958 йилда қурила бошланиб, 1963 йили ишга туширилган. Кўрсатилган муддатларни ўтаб бўлгандан сўнг, 2014 йили бу объект диагностикадан ўтказилиб ишлатилган. Ускуна Uztransgaz раиси томонидан 2023 йилги дастурга модернизацияга қўйилган.
Когон магистрал газ қувирлари бошқармасининг умумий газ қувирлари 1046 кмни ташкил қилади. Бошқарма 1200, 1000, 700, 500 диаметрли газ қувирлари орқали Навои, Бухоро вилоятлари ва Самарқанд вилоятининг учта туманига газ етказиб беради. Юқорида айтилган хабарларга ойдинлик киритиш бўйича биз бошқарманинг жавобгар шахсларидан маълумотлар олдик. Уларнинг айтишича, бу ердан Фарғона водийси ҳудудларига ҳозир ҳам, аввал ҳам газ етказиб берилмаган. Водийликларнинг эса ҳеч қандай ҳавотир олишларига асос йўқ.
Журналистлар жараён билан танишиш мақсадида ёнғин юзага келган жойда ҳам бўлиб, у ердаги холат, атроф мухитнинг қандай ахволда эканлигини ҳам кўрдилар. Шунингдек, тур давомида, «Когон» магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли бўлган газ тақсимлаш станцияларининг барчасида бўлишди. Эътиборли томони шундаки махсус газ ўлчаш мослмалари ишлашининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилганлиги бўлди. Бундан кўзланган мақсад электр энергиясидан узилиш бўлган пайтларда ҳам бу мосламалар доимий равишда ишлаб туради ва экологияга салбий таъсирни камайтиради.
Шарҳлар