Uzum Ўзбекистон Fintech Ассоциацияси билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди
Ҳамкорлик доирасида Миллий рақамли экотизим ва Ўзбекистон Fintech ассоциацияси аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликнинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлаш бўйича қўшма фаолиятни режалаштирмоқда.
Uzum миллий рақамли экотизими ва Ўзбекистон Fintech Ассоциацияси Wомен Энтрепренеурс (WE) ФИНТEЧ таълим дастури доирасида электрон тижорат соҳасида тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу қадам бизнесда аёллар учун шароитларни яхшилаш ва инклюзив муҳитни яратишнинг кейинги босқичи бўлади.
Ҳамкорлик консультациялар, ўқув тадбирлари ва таълим ташаббусларини назарда тутади. Мамлакатнинг кичик аҳоли пунктларидаги аёллар учун дастурларга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.
“Uzum билан ҳамкорлик, айниқса кичик аҳоли пунктларидаги тадбиркор аёллар учун қўллаб-қувватловчи муҳит яратишда муҳим рол ўйнайди. Биз нафақат уларга билим ва электрон тижорат воситаларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга, балки ҳар бир аёл ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиши ва бизнесда муваффақиятга эришиши мумкин бўлган инклюзив экотизимни шакллантиришга интиламиз”, — деб таъкидлади Ўзбекистон Fintech Ассоциацияси директори Наргис Дўсматова.
— Маркетплейсга чиқиш Ўзбекистондаги ўрта ва кичик тадбиркорлар учун ўз бизнесини ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги идеал бошланғич нуқта бўлиши мумкин. Шу билан бирга, биз барча сотувчиларга тенг имкониятлар тақдим этамиз, бу эса кўплаб аёлларга ўз ишини бошлашга қарор қилишларига ёрдам беради. Ҳозирда Узум Маркетдаги сотувчиларнинг қарийб 30% аёллар ташкил этмоқда. Биз бу рақамнинг сезиларли даражада ўсиш мумкинлигини кўриб турибмиз ва бунга эришиш учун барча куч-ғайратимизни сафарбар этишга тайёрмиз, — деб таъкидлади Uzum компаниясининг стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнёв.
FinTech дастури (WE) USAID, The Stirling Foundation ва Uzum Academy кўмагида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда аллақачон амалга оширилган. Сўнгги 18 ой ичида уюшма жамоаси ва Uzum Academy мутахассислари Остона, Олмаота, Чимкент, Марғилон, Андижон, Хўжанд, Душанбе шаҳарларида бўлиб, 800 дан ортиқ аёлларга онлайн платформаларда сотиш бўйича таълим беришди.
Таълимдан ташқари, Ўзбекистон Fintech Ассоциацияси ўз бизнесини онлайн очмоқчи бўлган аёлларга 100-500 АҚШ доллари миқдорида грант ёрдамини таклиф қилади.
*Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар