Вақтида кредит тўламаган фуқаронинг автомобили хатланди
Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида қарздор фуқаро З.K.дан ундирувчи «Микрокредит банк» АЖ фойдасига 14 451 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Қарздор фуқарога огоҳлантиришлар берилишига қармай қарздор банк олдидаги 14,5 млн. сўм миқдоридаги кредит суммаларини тўлашни унутган.
Бироқ, кредит расмийлаштириш жараёнида гаров мулки сифатида фуқаро ўзига тегишли бўлган транспорт воситасини белгилаган. Қонун талаби асосида фуқаро талабни бажармагач, Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси хатланиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Шарҳлар