Тошкент вилоятида бир оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди
Тошкент вилоятида содир бўлган вахший қотиллик оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновга таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль соат 06:19 ларда Янгийўл туман Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари томонидан воқеа жойига чиқилиб, келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар (1991 й.т. эркак, 1999 й.т. аёл, 2021 ва 2022 й.т. бола ва 2018 й.т. қиз) шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Шарҳлар