Валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар ушланди

Фото: пресс-служба прокуратуры Узбекистана

Бош прокуратура ҳузуридаги Миробод туман бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида И.Б., Н.Т. ва Э.M. валюта айирбошлаш билан шуғулланиб, фуқаро A.A. га 62,1 миллион сўмлик 5 минг АҚШ долларини сотаётган вақтида ушланди, улардан 17,7 миллион сўм, 5 минг Россия рубли ва 25 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, Навоий вилояти бошқармаси ва Қизилтепа вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланаётган Б.X. фуқаро Н.Ф.га 6000 АҚШ долларини 74,7 миллион сўмга сотаётганда ушланди ва ундан 3300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Худди шундай, Навоий шаҳрида фуқаро Ш.Х.га жами 5500 АҚШ долларини 68,4 млн. сўмга сотаётганида валюта айирбошлаш билан шуғулланган Ф.К. ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта бойликларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.