Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Янгиер шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ў.Ш. ва В.Ц. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Ж.Р.га 49,9 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар бермоқда.
Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.М. фуқаро А.П.дан жами 3 300 АҚШ долларини 40,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Х. жами 275 минг Россия рублини фуқаро Х.И.дан 37,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 39 млн сўм ва 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом этмоқда.
Шарҳлар