Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фото: Department

Нурота туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар В.А. фуқаро З.З. жами 4 300 АҚШ долларини фуқаро А.Жга 54,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Вобкент туманида эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Н. фуқаро Г.Д.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,6 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга тушди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.