Валюта айирбошлашнинг қонуний усуллари бор: Қонунбузарлар ушланди

Foto:deportament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Х. ва М.О. фуқаро X.K.ga 4 000 АҚШ долларини 51 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 6 600 АҚШ доллари ва 36,6 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган»,-деб хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Ромитан тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ў.И. фуқаро M.X.dan жами 3 400 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Зомин тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро В.К. фуқаро A.K.dan 3 000 АҚШ долларини 37,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 6 350 АҚШ доллари ва 15,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.