Валюталарни ноқонуний тарзда олиб ўтишга бўлган 3 та ҳолат бартараф этилди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган валюта қимматликларини ноқонуний тарзда олиб ўтишга бўлган 3 та ҳолат бартараф этилди.
Дастлабки икки ҳолатда меъёридан ортиқча бўлган жами 8 100 АҚШ долларининг республика ҳудудидан чиқариб кетилиши олди олинди.
“Олот” чегара божхона постида ҳам худди шундан қонунбузарлик ҳолати қайд этилган бўлиб, унда хорижий давлатга йўл олган фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган ҳолда қўл юклари орасига белгиланган меъёридан кўп бўлган 2 900 АҚШ доллари олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Маълумот учун: жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмгача бўлган нақд валюта маблағларини ихтиёрий тарзда йўловчи божхона декларациясида кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади. Мазкур меъёрдан ортиқча бўлган пул маблағларини олиб чиқиш учун эса, тегишли рухсатномаларни олиш талаб этилади.
Бу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.
Шарҳлар