Фуқаролар ноқонуний валюта айирбошлаётганида қўлга тушди

Фото: Департамент

Қорақалпоғистон Республикасида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.А.( муқаддам судланган) ва бошқалар жами 4 700 АҚШ долларини фуқаро С.Д.га 59,9 млн сўмга сотган вақтида далиллар билан ушланган.

Бухоро шаҳрида фуқаро Р.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 3 650 АҚШ долларини фуқаро К.М.га 46,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 64 350 Россия рубли, 450 АҚШ доллари ва 174,4 млн сўм далил сифатида олинган.

«Давлатобод туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.К. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Н.И.га 44,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 900 АҚШ долларини бериб, 44,6 млн сўмни олган вақтида  қўлга тушди», – дейилади хабарда.

Тўрақўрғон туманида эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Ж. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.