Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Фото: @Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.О. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро И.З.дан 44,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар беряпти.

«Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. жами 2 900 АҚШ долларини фуқаро Н.Х.га 37,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 8,9 млн сўм, 2 574 АҚШ доллари ва 57,6 минг Россия рубли ашёвий ашёвий далил сифатида олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.