Тошкентда яна бир кўча вақтинчалик ёпилди

дорога
Фото: автострада

Тошкентнинг Олмазор туманида Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Қорасарой кўчаси кесишмасидан Сағбон кўчаси кесишмасигача бўлган қисми вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

“Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 26 майигача автомобиллар ҳаракатланиши тўхтатилганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ реконструкция ишлари туфайли Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабар берилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.