Вазирлар Маҳкамаси ҳар ярим йилда парламент олдида ҳисоб беради
Қонунчилик палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва иккинчи ўқишда қабул қилди.
Мазкур қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамасининг мақоми, унинг таркиби ва Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тартиби, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш масалаларига оид қатор янгиликлар киритилмоқда.
Хусусан, Бош вазир ўз ўринбосарлари ва вазирлар билан биргаликда ҳар олти ойда бир марта Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот тақдим этади. Конституциянинг янги таҳрири асосида ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилди.
Улашиш:
Шарҳлар