Фарғона вилоятида Nexia 2 велосипед ҳайдаб кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат эълон қилди.
21 сентябрь куни соат 12:00 лар чамасида Марғилон шаҳар Усмон Носир ва Аҳмад Яссавий кўчалари кесишмасида ҳаракатланиб келаётган Nexia 2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси автомобиль йўлига чиқиб юборган велосипедчи 2015 йилда туғилган М.А.ни уриб юборган. Натижада М.А. тан жароҳати олган. Шу вақтда М.А.ни унинг отаси ва ҳайдовчи шифохонага олиб борган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Улашиш:
Шарҳлар