Ўзбекистон вендинг ассоциацияси соха ривожига қўшган хизматлари учун тақдирланди
Шу кунларда Гуанчжоу шаҳрида “Asia Vending & Smart Retail Expo” автоматик савдо (вендинг) саноатининг муҳим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ҳар йили жаҳоннинг етакчи вендинг ассоциациялари билан ҳамкорликда ўтказиладиган Халқаро Vending Industry дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланади. Унда Ўзбекистон вендинг ассоцияцияси «УзВEНД» делегацияси ҳам иштирок этди. Кўргазма Ўзбекистон ва минтақа учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки у савдо ва автоматлаштирилган савдони ривожлантиришга бағишланган дунёдаги энг йирик ва энг муҳим кўргазма ҳисобланади.
Президентнинг 2021 йилдаги 5136-сонли “Ўзбекистонда вендинқни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатда қисқа муддатда автоматик савдо (вендинг) сохасини муваффақиятли ривожланишига олиб келган.
Тадбир очилиш маросимида Ўзбекистон «ЎзВEНД» ассоциациясини раиси Азизхон Йўлдошхонов Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари номидан қутлов нутқи сўзлаб, минтақада вендинг ва автоматлаштирилган савдони ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, ўзбекистонлик вакиллар автоматлаштирилган савдо соҳасидаги энг яхши компанияларни тақдирлаш маросимида иштирок этган.
«Кўргазманинг муҳим воқеалари қаторида вендинг ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Таъкидлаш лозим, вендинг саноати ривожига қўшган юксак хизматлари эътироф этилган ҳолда Марказий Осиёдан келган халқаро маслаҳатчи, эксперт советини аъзоси Азизхон Йўлдошхоновга тантанали равишда махсус диплом ва кўкрак нишони топширилди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар