Вилоятларда балиқларга омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади
Жорий йилда балиқчилик соҳасида умумий қиймати 870 млрд. сўм бўлган 234 та лойиҳа шакллантирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди.
Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 2000 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
«Балиқчилик тармоғининг бугунги кундаги энг муҳим йўналишларидан бири бўлган совуқ сув балиқларини етиштириш бўйича жорий йилнинг ўзида қуввати 4 минг тонна бўлган 21 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган», – дейилади хабарда.
Балиқ озуқасини мустаҳкамлаш мақсадида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тонна бўлган 3 та, яъни Сурхондарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида балиқларга омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади.
Жорий йилда Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида личинка ишлаб чиқарувчи 8 та инкубация цехлари ҳамда 330 гектар майдонда репродуктор ҳавзалар барпо этилади.
Шарҳлар