АҚШга виза тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Фото: УзА

Самарқанд вилоятида фуқаро И.С. маҳаллий фуқаро Ш.М.га ўзининг танишлари орқали АҚШ давлатига кириш визаси тайёрлаб бериши ва у ерда яхши иш ўринлари билан таъминлашни ваъда қилиб, бу хизмати эвазига 50 минг АҚШ доллари сўраган.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир чоғида фуқаро И.С. 45 минг 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.