Покистон Ўзбекистон ва яна 125 мамлакат учун соддалаштирилган виза режимини жорий қилди
Покистон 126 мамлакат, шу жумладан, Марказий Осиё давлатлари учун соддалаштирилган виза режимини жорий қилди, деб хабар бермоқда Tribune газетаси.
Покистон ахборот вазири Атаулла Тарар маълум қилишича, ушбу мамлакатлар учун виза йиғими бекор қилинган, ариза топшириш жараёни эса анча соддалаштирилган.
У ушбу мамлакатга келишдан аввал онлайн режимда анкета тўлдириб, 90 кунга бепул визани қўлга киритиш учун 30 та саволга жавоб бериш кераклигини қўшимча қилди.
Атаулла Тарар таъкидлашича, келаётган сайёҳларнинг хавфсизлиги бирламчи масала бўлиб қолмоқда, Ички ишлар вазирлиги эса оптимал шароитларни таъминлаш учун вилоят маъмуриятлари билан ишларни мувофиқлаштирмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар