Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби фармонларга таянган ҳолда хабар беради.
Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
Улашиш:
Шарҳлар