Владимир Путин имзолаган махфий фармонлар сони рекорд миқдорни ташкил этди

Фото: aa.com

2023 йил июлида Владимир Путин рекорд даражадаги махфий фармонларни имзолади – президент ҳужжатларининг 62 фоизи эълон қилинмади, деб ёзади “Медиазона”.

Президентнинг барча фармонлари йил бошидан тартиб билан рақамланган. Агар рақам нашр этилган ҳужжатларда кўринмаса, у махфий фармонга тайинланган.

Нашрнинг ёзишича, Путин президентлигининг бутун даври давомида ҳеч қачон бунчалик кўп миқдорда махфий фармонлар имзоланмаган. Замонавий Россия тарихида фақат бир марта махфий фармонларнинг улуши бироз юқори бўлган – 1999 йил январь ойида 64%. Биринчи етти ой якунларига кўра, 2023 йил эълон қилинмайдиган фаромнлар улуши бўйича биринчи ўринда туради, бу умумий ҳажмнинг 48 фоизини ташкил этади.

27 дан 31 июлгача бирданига 12 та махфий фармон имзоланган – бу уруш бошланганидан бери кетма-кет ўтказиб юборилган  фармонлар рақамларининг максимал сони.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.