Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

Фото: Газета ру

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни мамлакатимизнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Владимир Путин Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакатлар ўртасидаги мустаҳкам шериклик муносабатларини таъкидлаган.

“Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил қадам ташлаб, минтақавий кун тартибидаги муҳим масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиб, жаҳон миқёсида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик характерига эга. Москва ва Тошкент турли йўналишларда, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилмоқда”,  – деди Путин.

Россия Президенти биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан мамлакат конструктив икки томонлама алоқаларни изчил оширишга – дўст халқлар фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида давом этишига ишонч билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.